Сувдан фойдаланиш учун рухсат олиш тартиби жорий этилди HD
Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил, 14 июн кунги қарори билан сувдан махсус фойдаланиш ёки сув истеъмоли учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланганини куни-кеча Норма.уз сайти хабар қилди. Айтилишича, янги тартиб мамлакат сув заҳираларидан рационал фойдаланиш мақсадида жорий этилмоқда. Бу соҳадаги вазиятни билувчи мутахассислар фикрича, сувдан унумли фойдаланиш йўлида қўйилаётган бу бюрократик қадам сув тақчиллиги муаммосининг бирдан бир ечими эмас. Бошқа ечимлар учун эса, катта пул керак. "Сувдан махсус фойдаланиш" -- нима дегани? Айтилишича, насослар, суғориш қудуқлари, вертикал дренаж қудуқлари, ичимлик ва техник мақсадлар учун сув қудуқлари, сувни тозалаш станциялари каби махсус иншоотлар ва мосламалар ёрдамида фойдаланиш - сувдан махсус фойдаланиш, деб аталади. Масалан, Самарқанд вилоят, Ургут туманида яшайдиган 67 яшар Ҳамдам ака "сувдан махсус фойдаланувчилар"дан бири.