Адвокат Майоров: Олий суд мустақил журналистларга қарши буюртмани бажарди
Ўзбекистон Олий суди жорий йилнинг 16 апрель куни жуналист Бобожоновларнинг уйларини мусодара қилиниши ҳақидаги суд қарорлари устидан аризани "қаноатлантирмаслик" ҳақида расман билдирди. Журналистларнинг адвокати Сергей Майоров маҳаллий ҳокимият идораси розилиги ва руҳсати билан қурилган ва одамлар яшаётган уйларни ҳокимият тасарруфига мусодара қилинишини "Мутлақо абсурд қарор!" деб атади. "Ушбу қарор буюртма тарзида чиқарилган. Ҳар ҳолда қайсидир давлат амалдорининг журналистлардан айнан шундай қасд олганига жуда кўп аломатлар бор. Бу, албатта, нотўғри ва адолатсиз қарор», дея таъкидлади «Симай» адвокатлик бюроси раҳбари Сергей Майоров «Элтуз» мухбирига берган интервьюсида.