Ўзбек аëлларини фаҳшга жалб қилган озарбайжонлик ушланди HD

25.04.2013
Бокулик Ҳасанов Меҳмон Диловар ўғли бошчилигидаги одам савдоси гуруҳи 22 апрел куни Озарбайжон хавфсизлик кучлари ўтказган тадбир чоғида фош қилинди. Озарбайжон Ички ишлар вазирлиги Одам савдосига қарши кураш бўлими матбуот хизмати вакили Озодлик билан суҳбатда бу гуруҳ ўзбекистонлик аëлларни сурункали тарзда фоҳишаликка жалб қилиб келганини айтди. Матбуот вакилига кўра¸ гуруҳ бошлиғи 43 ёшли Меҳмон Ҳасанов тарафидан фоҳишаликка жалб қилинган бир неча ўзбек аëли унга қарши кўрсатма берган. - Айни пайтда Ҳасанов ҳибсга олинган ва судни кутмоқда, - деди Озарбайжон Ички ишлар вазирлиги Одам савдосига қарши кураш бўлими матбуот хизмати вакили. Озарбайжондаги Avropa.info нашри мамлакат Ички ишлар вазирлиги Одам савдосига қарши кураш бўлими ўтказган тезкор амалиëт чоғида суратга олинган тасвирларни эълон қилди. Тасвирда беш нафар юпун кийинган ва ўзбекистонлик экани айтилган қизлар юзларини бекитган ҳолда тасвирланган.

Похожие видео

Показать еще