ТЎЛИҚ: Бош вазир сўхликларга нималарни ваъда қилди? HD

01.06.2020
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 1 июнь куни Чашма қишлоғига борди. Аввалига Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Қубатбек Бўрўнов билан учрашиб, чегарадаги зиддиятнинг "эскалацияга йўл қўймаслик" ҳамда биргаликда текширув ўтказиш ҳақидаги келишувга эришди. Сўнгра Бош вазир Чашма қишлоғидаги мактаблардан бирининг яқинида аҳоли билан учрашди. Гувоҳларга кўра, бош вазир билан учрашувга юзлаб одам йиғилган. Мулоқот пайтида Бош вазир сўхликларнинг муаммоларидан президентнинг хабари борлигини айтди. Бош вазир, муаммо деркан, Сўхликларни йиллардан буён қинаётган йўл, сув ва айлов муаммоларини санади.

Похожие видео

Показать еще