Каримовнинг вориси саналган Рустам Азимов Бош вазир ўринбосарлигидан бўшатилди HD

07.06.2017
Ислом Каримов даври бошқарувининг энг танилган раҳбарларидан бири Рустам Азимов Ўзбекистон Бош вазири ўринбосарлигидан озод этилиб¸ "Ўзбекинвест" миллий қўмитаси раҳбари этиб тайинланган. Бу тайинлов¸ Каримовнинг жиддий ворис сифатида кўриб келинган Азимовнинг ҳокимият пиллапояларидан навбатдаги пасайтирилишидир. Айтилишича¸ Ўзбекистон Молия вазирининг собиқ 1-ўринбосари Жамшид Қўчқоров Рустам Азимов ўрнига Бош вазир ўринбосари қилиб тайинланган. Gazeta.uz нашрининг ëзишича¸ Рустам Азимов унинг ўзи таъсис қилган экспорт-импорт келишувларини суғурта киладиган "Ўзбекинвест" миллий компаниясига директор лавозимига тайинланган. Тошкент ҳукуматидаги Озодлик суҳбатлашган айрим мулозимлар¸ Азимовнинг "Ўзбекинвест"га ўтказилишини¸ унинг каръерасидаги жиддий шўнғиш сифатида баҳоладилар.

Похожие видео