Бош прокуратура раҳбарияти Бухорода 2 кунда 1009 фуқарони қабул қилди HD

06.04.2019
2-3 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси раҳбарияти Бухоро вилоятида сайёр қабул ўтказди. Бу ҳақда Озодликка хабар қилган Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, қабул "аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида" ўтказилган. Хабар қилинишича, 2 апрель куни Жондор туман Мусиқа ва санъат мактаби биносида ўтказилган сайёр қабулнинг илк кунида 312 нафар фуқаро учрашувда иштирок этди, улардан жами 245 та ариза қабул қилинган. "Келиб тушган мурожаатларнинг 37 таси жойида ҳал этилди, хусусан 14 фуқаро ишга жойлаштирилди, 13 фуқарога даволаниш учун йўлланма берилди, 2 фуқаронинг уй-жой масаласига оид аризаси қаноатлантирилди, 1 фуқарога ер ажратилди, 3 тадбиркорга жами 400 млн сўмлик кредит ажратилди, 1 тадбиркорнинг фаолиятидаги муаммоси ижобий ҳал этилди", дейилган хабарда. Айтилишича, қолган 208 та мурожаат алоҳида назоратга олинган. Қабул қилинган мурожаатларнинг 64 таси суд қарорлари бўйича (маъмурий – 7 та, иқтисодий – 3, фуқаролик – 19, жиноят – 35), 23 таси суриштирув ва тергов масалалари юзасидан, 146 та ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича келиб тушди.

Похожие видео

Показать еще