Суриядан олиб келинган аёлларнинг Ўзбекистон ва Сурия ҳақида гаплари HD
Мана бу аёллар ва болаларнинг кўзларига қарар экансиз, улар ҳаётнинг нотекис йўлларида адашиб ўзга элларда жуда қийин ахволга тушиб қолганлари, чеккан беҳисоб азоб-уқубатлари уларнинг нигоҳларида ўчмас издек акс этганини англаш қийин эмас. Бу юртдошларимиз йиллар давомида ижтимоий кафолатланмаган ҳолда инсон ҳуқуқларининг ўта оддий кўриниши бўлган барча нарсаларда мосово ҳаёт кечириш учун энг оддий шароитлардан ҳам маҳрум яшашга мажбур бўлишди. Очлик, нотинчлик, хўрлик, эртанги кунни қандай тугашини . бола-чақасининг тақдири нима бўлишини билмаслик буларнинг барчаси уларга бегона эмас. Ана шундай оғир дамларда Ўзбекистон уларни яна ўз бағрига олди. Обод ва озод масканда яшашни уларга инъом этди. Энди бу аёллар ва уларнинг фарзандлари тинимсиз хўрлигу жангу жадаллар овози остида уйғонишмайди, дайди ўқ менга ёки фарзандимга тегмайдими деган фикр билан ён-атрофга қарашмайди. Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг! Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси. www.mtrk.uz