Чиқиш визасисиз хорижга чиқиш 10 йил қамоқ HD
Жорий йилнинг 4 январидан бошлаб қонунга хилоф равишда Ўзбекистондан чет элга чиқиш ёки Ўзбекистонга кириш учун жазо 5 йилдан 10 йилгача қилиб белгиланди. Ўзбекистон Президенти ўтган йилнинг 29 декабр куни ноқонуний миграция учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган ўзгартишларни маъқуллади. Президент томонидан имзоланган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунга кўра, "Жиноят кодекси"нинг 223-моддасига ўзгартишлар киритилди. Эндиликда қонунга хилоф равишда Ўзбекистондан чет элга чиқиш ёки Ўзбекистонга кириш учун 5 йилдан 10 йилгача қамоқ жазоси кўзда тутилади. "Жиноят кодекси"га киритилган ўзгартиш муаллифларидан бири, исмини ошкор қилмаётганимиз манбага кўра, аввал бу жазо 3 йилдан 5 йилгача бўлган.
Похожие видео
Показать еще