:::::::::::::::КЕТАР БЎЛСАМ::::::::::::::: Кимдир йиғлар ким эса кулар, Сўзларимни йўйиб ҳазилга. Балки бир кун қадримни билар, Кетар бўлсам сўнгги манзилга. Тирнаб турса юракни бир дард, Қайга урай азиз бошимни. Қисмат менга қўйса шундай шарт, Қандай тўкмай кўзда ёшимни. Йиғламанг сиз куйиб ОНАЖОН, Оллоҳ шундай дард берди бизга. Яшасам ҳам энди чалажон, Бахтлиман деб айтолдим сизга. Узр сўраб қайтиб келишса, Кечиб кетган ўша дўстларим. Кеч бўлса-да қадрим билишса, Афсус юмуқ бўлар кўзларим. Темурчик баҳра олмай ҳаётдан, Озор чекиб ўтди бир умр. Музмуни йўқ бундай баётдан, Мудом бўлди кўргани жабр.
одноклассники