Озодлик мақоласи ортидан Тошкент махсус прокурори манзил- колонияда текширув ўтказди HD

14.08.2018
Озодлик радиоси 10 август куни Тошкент вилоят, Пискент туманида жойлашган УЯ 64/75-сонли муассаса - манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг айтганларига таяниб, бу ердаги "шароитнинг жуда оғирлиги" тўғрисида ёзган эди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизматининг Озодликка 13 август куни хабар қилишича, мақола ортидан манзил колониядаги аҳвол Тошкент махсус прокурори томонидан жойига чиқиб ўрганилган. Прокуратуранинг хабарида бундай дейилган: "Аниқланишича, Тошкент вилоятида жойлашган УЯ 64/75-сонли ЖИЭМдаги ётоқхоналарга 700 дан ортиқ маҳкум жойлаштирилиши мумкин бўлиб, ҳозирда мазкур муассасада 300 дан ортиқ маҳкум сақланаётганлиги аниқланган. 400 нафардан зиёд маҳкумлар эса, маъсулияти чекланган жамият ҳамда хўжалик юритувчи субъект (контрагент) ларга ишга жалб этилиб, ушбу объектлардаги ётоқхоналарда яшаб келадилар (мазкур объектларда уларга барча шарт-шароитлар яратилган). Муассасада маҳкумларнинг ювинишлари учун ҳаммом, соч-соқол олдириш хонаси, маиший хонаси, эрталабки ювиниш хонаси ҳамда ҳожатхоналари замон талабларига мос равишда 2016-2018 йиллар давомида таъмирдан чиқарилган.

Похожие видео

Показать еще