Ўзбекистон Туркманистон билан ўзаро стратегик шерик бўлди

07.03.2017
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Республикаси Президенти Гурбангули Бердимухамедовлар Ашхободдаги “Ўғузхон” саройининг “Салжуқхон” залида икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорлик шартномасини имзолади. Бу шартнома 2018 йилдан 2020 йилгача бўлган иқтисодий ҳамкорликни кўзда тутади. Ашхободдаги Озодлик мухбирига кўра¸ ташриф доирасида икки давлат ўртасидаги темир йўл транспортини ривожлантириш борасидаги қўшма меморандум ҳам имзоланган. Туркманистон темир йўл¸қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазирлиги¸ “Туркманкимë” давлат концерни билан ҳам икки томонлама шартномалар “Ўғузхон” саройида имзоланди, деб хабар қилди Озодлик радиоси туркман хизмати мухбири. Унга кўра, Туркманистоннинг Ўзбекистонга чегарадош Тошовуз ва Лебаб вилояти билан Ўзбекистоннинг Хоразм ва Бухоро вилоятлари ўртасида ҳам савдо-иқтисодий ва маданий соҳалардаги ҳамкорлик борасида келишув имзоланган.

Похожие видео

Показать еще