Бош прокуратура йилнинг бош ньюсмeйкерига айланди; Озодлик билан конструктив ҳамкорлик қилди HD
24 декабрь куни Тошкентдаги “Тараққиëт стратегияси” марказида Ўзбекистон Бош прокуратураси мулозимлари 2018 йил давомида амалга оширилган муҳим ишлар тўғрисида жамоатчиликка ҳисоб берди. Қонунчилик ижросини таъминлаш бўйича мамлакатнинг бош органи тақдимотида¸ ахборот воситалари¸ хусусан¸Озодлик каби хорижий ахборот воситалари билан йил давомида қилинган конструктив ҳамкорлик ҳам алоҳида тилга олинди. Мазкур тадбирда Бош прокуратуранинг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими раҳбари Сурайë Раҳмонова ўз бўлими томонидан 2018 йилда Давлат дастури доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди.