Zeromaxнинг собиқ раҳбари Миродил Жалолов ДХХ қамоғидан озод бўлди HD

09.01.2019
Zeromax ширкатининг собиқ бош ижрочи директори 53 яшар Миродил Жалолов 8 январь куни Ўзбекистон ДХХ Тергов ҳибсхонасидан озод қилиниб, Тошкентдаги уйига келди. Бу ҳақда Миродил Жалоловнинг хотини Фотима Жалолова Озодликка билдирди. Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди Жалоловга нисбатан "қамоқ" эҳтиёт чорасини бекор қилиб, суд залидан озод қилди. - Мана бугун озод бўлиб уйга кириб келди. Қувончимиз чексиз. 8 йил ўтирди қамоғда. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиëевга миннатдорлик билдираман¸ - деди Фотима Жалолова. Озодликда нусхаси бўлган Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг 2-65-18 рақамли 2019 йил, 8 январдаги маълумотномасида ëзилишича, Жалолов Ўзбекистон ДХХ Тергов ҳибсхонасидан озод қилиниб, унга нисбатан “қамоқ” эҳтиëт чораси бекор қилинган: “Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг 8 январдаги ҳукмига кўра¸ Жалолов Миродил Собитовичга қўлланилган “қамоқ” эҳтиëт чораси бекор қилиниб¸ дарҳол суд залидан қамоқдан озод қилинсин”.

Похожие видео

Показать еще