Ғиждувонда тадбиркордан банкка 5 миллион сўм топшириш сўралмоқда HD

16.01.2015
Ғиждувондаги тадбиркорлардан ойига 5 миллион сўм миқдорида банкка нақд пул топшириш талаб қилинмоқда. Тадбиркорларнинг шикоят қилишича, бу пул қўшни туманлардаги пенсия тўловида нақд пул етишмовчилиги боис талаб қилинаётгани айтилган. Ғиждувон ҳокими муовини Озодлик саволларини жавобсиз қолдирди. Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидан боғланган бир неча тадбиркор кундалик савдодан келадиган нақд пулдан 5 миллион сўмини банкка топиширишга мажбурланаётганидан арз қилди. Тадбиркорларнинг даъвосича, туман ҳокимлиги ва солиқ инспекцияси ходимларидан иборат комиссия бозор ва дўконларни бирма-бир айланиб, тадбиркорларнинг нақд кўринишдаги тушумларини назорат қилмоқда. - Аввалига 3 миллион, деди. Кейин 4 миллион, мана энди ойига 5 миллион сўмдан банкка нақд пул туширасизлар, деб талаб қилишаяпти. Қўшни туманлардаги пенсионерларга пенсияга пул етмаётган эмиш, - деди тумандаги бозорлардан бирида савдо қиладиган Ғофур исмли якка тартибдаги хусусий тадбиркор.

Похожие видео

Показать еще