Тожикистонлик ИД жангариларининг фарзандлари Ироқдаги қамоқдан уйига қайтмоқчи HD

13.09.2017
Рейтер агентлигининг Ироқ ҳукумати ва халқаро гуманитар ташкилотларга таяниб хабар қилишича, Туркия, Тожикистон, Озарбайжон ва россиялик жангариларнинг 1400 дан ошиқ аёли ва фарзанди Мўсул шаҳридаги қамоқда ушлаб турилибди. Ушбу аёллар ва болалар Ироқ шимолида жойлашган Тал-Афар шаҳри яқинидаги курд Пешмерга жангчиларига Ислом давлати (ИД) гуруҳи таркибида жанг қилаётган эрлари ва оталари билан бирга асир тушган. Агентликка кўра, курдлар аёллар ва болаларни Ироқ қўшинларига топширган, улар орасида Франция ва Германия ватандоши бўлган аёллар ҳам бор. КЕРАКСИЗ ОДАМЛАР Ироқ хавфсизлик кучлари вакилининг айтишича, улар ИД билан боғлиқ энг кўп сонли чет элликлар бўлиб, мамлакат қўшинлари жангариларни Мўсул шаҳри ва шимолий туманлардан ҳайдаб чиқараётган пайт қўлга олинган.

Похожие видео

Показать еще