Андижондаги кластер фермерларнинг пахтасига давлат белгилаган нархдан кам ҳақ тўлади HD

09.12.2020
Андижон вилоят, Бўстон тумани фермерлари “Сайёра фаввораси” МЧЖ кластер корхонаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги белгилаган нархдан паст нархда ҳақ тўлади. Фермерларнинг айтишларича, кластер қабул қилиб олган биринчи нав, иккинчи синф пахтага иккинчи нав, биринчи синф сифатида ҳақ тўлаган. Фермерлар кластернинг бу “ўйин”идан ўнлаб миллион сўм зарар кўраётганини иддао қиляпти. Кластер корхона иш бошқарувчиси Озодликнинг бу борадаги саволларини ёзиб олиб, жавоб бермади. Бўстон тумани фермерлари Озодликка “Сайёра фаввораси” МЧЖ кластер корхонасининг бу ҳаракатидан дарғазаб бўлганликларини айтишди. “Кенжаева Маҳбуба” фермер хўжалиги раҳбари Маҳбуба Кенжаеванинг Озодликка айтишича, кластер билан ҳисоб-китоб қилганда унинг биринчи навга топширган пахтасига иккинчи нав пули тўланганини билган: “Кластер биз билан пахта пулини 15 ноябрда расчет қилди. Килосига 4820 сўмдан тўлаши шарт бўлган пахтамга 4520 сўмдан тўлабди. Орадаги 300 сўм пул йўқ. Агар юз тонна пахта топширган бўлсам, мен 30 миллион сўм зарар кўряпман. Нега бундай қиласизлар деб сўрасам, тайинли жавоб йўқ. Фермерлар арзини эса ҳеч ким тингламаяпти”.

Похожие видео

Показать еще