Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистондаги порахўрлик ва коррупция ҳақида HD
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев бюджет маблағларининг рационал тақсимланиши ва мақсадли ишлатилиши юзасидан давлат назоратига масъул молия органларида юклатилган вазифалар талаб даражасида бажарилмаётганини танқид қилди. Йиғилишда таъкидланишича, молия органларининг бюджет сарфини тўлақонли назорат қилишига тизимдаги коррупция ҳолатлари ҳам тўсқинлик қилмоқда. «Ўтган икки йилда молия органларининг 41 нафар ходими коррупция ҳолатлари учун жиноий жавобгарликка тортилган», — дейди бош прокурор. Масалан, Давлат молиявий назорати департаментининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бош назоратчи-тафтишчиси Узун қурилиш коллежида аниқланган 265 миллион сўмлик камомадни яшириш эвазига коллеж бош ҳисобчисидан 2000 доллар ва 500 минг сўм олганлиги учун суд ҳукми билан жазога тортилган. Шунингдек, ғазначиликнинг Андижон вилояти бошқармаси мансабдор шахслари ходимларга иш ҳақи бериш важи билан банкдан 1 миллиард сўм ортиқча пул олишга эришиб, уни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ўтказилмоқда.
Похожие видео
Показать еще